You are here

«Ўзбекинвест» Компанияси – суғурта бозорида 21 йил

Азиз ҳамкасблар!

 

13 апрель куни «Ўзбекинвест» Компанияси ташкил этилганига 21 йил тўлади.

«Ўзбекинвест» Компанияси 1994 йилдан буён Ўзбекистон суғурта бозорида профессионаллик, ҳаракатчанлик каби тамойиллар асосидаги фаолияти билан ўзининг муносиб ўрнини эгаллади ҳамда миллий суғурта бозори учун инфраструктурани яратиш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва соҳада етук кадрларни тайёрлашда кўплаб ютуқларга эришди.

Республика ва халқаро суғурта бозорида қўлга киритилган бундай катта ютуқлар асоси биз фахрланадиган, қадрлайдиган Компания жамоаси ҳамда бизга ишонадиган мижозлардир.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, бахт ва омад тилайман!

 

Бош директор

Ф.Саидахмедов