You are here

Аҳоли бандлиги ва масъулият

Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоларнинг изчил ечимига йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар, хусусан ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлашга, уларни меҳнат бозори талабларига мос равишда касб-ҳунарга ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш, ишлаётган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини ва меҳнат кафолатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида нафақат аҳоли бандлиги таъминланмоқда, қолаверса, бу ўз навбатида фуқароларимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 2014 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича манзилли дастури ишлаб чиқилди. Унга асосан Компанияда 2014 йилда 280 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган эди. Компаниянинг 2014 йилдаги фаолияти якунлари бўйича 301 та янги иш ўринлари яратилиб, режа 108 фоизга бажарилди.

Мазкур иш ўринларининг асосий қисмини Компаниянинг ҳудудий филиаллари ва янги очилган бўлимларидаги иш жойлари ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 октябрдаги “2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш Дастури лойиҳаси тўғрисида”ги 6- сонли мажлис баёнига асосан “Ўзбекинвест” компанияси томонидан 2015 йилда 296 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

Б.Комилов,

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ходимлар билан ишлаш департаменти Бош менежери