You are here

Ижроия қўмита мажлиси бўлиб ўтди

2015 йилнинг 28 январь куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компнияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Компания Ижроия қўмитаси аъзолари, ҳудудий филиаллар ва шўъба корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, мажлис давомида Компаниянинг 2014 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, 2015 йилдаги усувор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, Компаниянинг Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари филиалларида ўтказилган ички аудит текшируви натижалари, Компанияда иш юритиш, ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича олиб борилаётган ишлар, ахборот технологиялари имкониятларини Компания фаолиятида янада кенгроқ татбиқ этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 2014 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Ҳисобот даврида Компания фаолиятида йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарилиб, келгусидаги муҳим устувор вазифалар хусусида келишилиб олинди.