You are here

Суғурта соҳасида солиқ тақдим этиш имтиёзлари тартибига ўзгартишлар киритилди

2014 йилнинг 4 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгаришлар киритилмоқда.

Шундай қилиб, мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари солиққа тортилмайди.

Таъкидлаш жоиз, 2007 йилдан ҳозирги вақтга қадар ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари солиққа тортилиб келинган.