You are here

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 2014 йилдаги фаолияти дастлабки якунларига бағишланган матбуот анжумани

2014 йилнинг 24 декабрь куни “Ўзбекинвест” мажлислар залида компаниянинг 2014 йилдаги фаолияти дастлабки якунлари ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури амалга оширилиши доирасида компания томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раҳбарияти ва ходимлари, вазирлик ва идоралар, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманини “Ўзбекинвест” ЭИМСК Бош директори ўринбосари Ризаев Жамшид Ҳамидуллаевич кириш сўзи билан очиб берди.

Бугун республикамиз суғурта соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб келмоқда ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга қатор давлатларда бўлганидек, суғурта соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим аҳамият касб этувчи қисмига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ижтимоий сиёсат билан уйғунликда олиб борилаётган бозор иқтисодиётининг босқичма-босқич дастури мамлакатимизда мустақиллик йилларида демократик фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг мустаҳкам пойдеворини қуриш, иқтисодиётнинг узлуксиз ривожланиши ва суғурта бизнесини юритишда халқаро амалиётга жавоб берувчи суғурта хизматларининг кенг кўламини тақдим этаётган суғурта тизими асослари шаклланишини таъминлади.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг маҳаллий суғурта компаниялари фаолиятининг ривожланишига кенг имкон яратган омил бу суғурта бизнесини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро молия ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитлар яратилишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилган миллий суғурта тизимининг меъёрий-ҳуқуқий ҳамда ташкилий асосларининг такомиллашуви бўлди.

Суғурта соҳасида 20 йиллик салмоқли тажрибага эга “Ўзбекинвест” ЭИМСК, хорижий инвесторлар ва маҳаллий экспортчилар манфаатларини ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлашга қаратилган сайъ-ҳаракатлари натижаси улароқ суғурта бозорида муносиб ўринларни эгаллади.

“Ўзбекинвест” ҳудудий тармоқларни ривожлантириш орқали дунё амалиётида қабул қилинган, 100 дан ортиқ анъанавий суғурта хизмати турларининг барчасини тақдим этади. Компаниянинг ҳудудий тармоқлари Тошкент шаҳри, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 124 суғурта бўлимлари, 14 та ҳудудий филиалларни ўз ичига олади. Шунингдек, 800 та суғурта агентлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида, шу жумладан қишлоқ жойларда тақдим этилаётган хизматларнинг тарқалиши ва етиб боришини таъминламоқда.

Амалий натижаларга мурожаат қилинса, 2014 йил дастлабки якунларига кўра суғурта мукофоти ҳажмининг ўсиши 2013 йилга нисбатан 135 % ни, суғурта мажбуриятларини қабул қилиш ҳажми 190 % ни ташкил этиши мўлжалланмоқда. Шунингдек, Бунда миллий экспортчиларимизни суғурталаш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ўсиши 160 % ни ташкил этиши мўлжалланмоқда.

Компания фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири бу суғурта ҳодисаси рўй берганида тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, ҳамда суғурта тўловларининг ўз вақтида тўлаб борилишидир. Жорий йилда, бугунги кунга қадар 12 млрд. сўмдан зиёд суғурта қопламалари тўланди.

Матбуот анжумани жараёнида “Соғлом бола йили” Давлат дастури амалга оширилишида компаниянинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Суғурта маркази директори Шуҳрат Аминжонов ўз маърузасида компания томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани ва амалга оширилганини таъкидлади. Унг кўра, компаниянинг суғурта бўлимлари ва ҳудудий филиаллари томонидан йил давомида “Меҳрибон ота-оналар”, “Она ва бола”, “Соғлом бола” суғурта маҳсулотлари аҳоли учун арзон баҳоларда амалга оширилиб келинди.

2014 йилда компания қуйидаги устувор стратегик йўналишлар бўйича ишларни давом эттирди:

- республиканинг барча туманлари, шу жумладан қишлоқ жойларда суғурта полисларини амалга ошириш учун янги суғурта бўлимларни очиш ва республика ҳудудларида иштирок этиш географиясини кенгайтириш. Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча ҳудадларда 23 та суғурта бўлимлари очилган;

- хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари ва юридик шахслар, аҳоли эҳтиёжи ва республиканинг иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда универсал суғурта дастурлари ва янги замонавий суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш;

- жисмоний шахслар, хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес бўғимларида тақдим этилаётган хизматлар ҳажмини кўпайтириш ва чакана суғуртани ривожлантириш;

- суғурта эксперт шартномалари жадаллаштириш билан боғлиқ аниқ вазифаларни ечишда компания ролини кучайтириш ва янада ривожлантириш ва бошқалар.

Компаниянинг яқин келажакдаги режалари бу устувор стратегик йўналишлари бўйича ўз ишини давом эттириш, яъни экспорт ва инвестицияларни суғурталаш соҳасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш, ишлаб чиқаришда замонавий ахборот ва алоқа технологияларидан фаол фойдаланиш ва интернет-сотувларни тарғиб этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўламини кенгайтиришдир.

Барча маърузалардан сўнг компания ва ОАВ вакиллари ўртасида фикр алмашилди. Компания мутахассислари журналистларнинг суғурта мажбурий турлари, суғурта даволарини тартибга солиш жараёни, халқаро компаниялар ва “Ўзбекинвест” ҳамкорлиги, хорижий инвестициялар суғуртаси ҳақида ва бошқа саволларига жавоб беришди.

Матбуот анжумани якунида “Ўзбекинвест” ЭИМСК Бош директори ўринбосари Ж.Ризаев аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта маданияти даражасини ошириш ва компания фаолияти очиқлигини таъминлашда бундай матбуот анжуманларининг ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.