You are here

Сайлов – демократия кўзгуси

2014 йилнинг 17 декабрь куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида “Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими ва сайлов қонунчилиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда компания тузилмавий бўлинмалари, “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси Тошкент шаҳар филали вакиллари қатнашди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда ю.ф.н. Х.Назаров иштирокчиларга мамлакатимизда сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, икки палатали Парламентнинг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти, хусусан хотин-қизларнинг сайловларда иштироки, сайлов жараёнларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли бўйича маълумот берди.

Шунингдек, фуқароларнинг сайловда бевосита иштирок этиб, номзодларга тўғридан-тўғри овоз бериши – демократик ҳуқуқлардан фойдаланётган, фуқаролик позициясига эга бўлган ҳар бир шахснинг жамият ва давлат бошқарувида билвосита иштирок этаётганини англатиши, бундай имкониятлар қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.

Давра суҳбати савол ва жавоблар билан якунланди.