You are here

Eksport shartnomalarini sug'urtalash bo'yicha amaliy seminar bo'lib o'tdi

Жорий йилнинг 8 июль куни «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси биносида «Ўзбекистон Республикасида экспорт шартномаларини суғурталашнинг аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 167-сонли «Миллий экспортчиларни суғурта ҳимояси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар» мавзусида  амалий семинар ўтказилди. Семинар «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вакиллари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмаги остида ўтказилди.