You are here

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ҳамда Кореянинг KSure савдо суғуртаси корпорацияси ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан Корея Президенти Пак Кин Хэ хоним бошчилигида делегация етиб келди. Корея делегацияси таркибида шунингдек Корея савдо суғуртаси корпорацияси Президенти жаноб Юнгхак Ким ҳам ташриф буюрди.

KSure корпорацияси 1992 йилда Кореянинг миллий рақобатбардошлигини ошириш, хориждаги савдо ва инвестицияларни тараққий эттириш ва авдо суғуртаси тизимининг самарали фаолиятини амалга ошириш йўли билан Корея миллий иқтисодиётини кучайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у савдо ва ташқи операцияларда юзага келувчи қалтисликлардан ҳимояни тақдим этади. Устав капитали давлат томонидан 2,07 трлн. Вон (1,84 млрд. АҚШ доллари) миқдорида ташкил этилган. Агентликнинг асосий вазифаларига савдо соҳасидаги суғурта, қўшма суғурта, қайта суғурта хизматлари; Кореянинг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқарувчилари учун экспорт кредитлари ва импорт кредитлари бўйича кафолатларни тақдим этиш. KSure корпорацияси Халқаро экспорт кредитлари ва инвестициялар суғуртачилари Берн иттифоқининг аъзосидир.

2014 йил 17 июнь куни «Ўзбекинвест» компанияси ва KSure вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ўртасида Хамжиҳатлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Ушбу меморандумда иккала мамлакатларнинг манфаатларига тааллуқли бўлган,  шу жумладан учинчи мамлакатлардаги Ўзбекистон-Корея корхоналари лойиҳаларини қайта суғуртага соҳасидаги лойиҳалар кўзда тутилган.