You are here

ЭИМСК «Ўзбекинвест»да «Иш юритиш маданияти, ижро назорати ва идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш тартиби ва электрон хужжат айланиш» дастурлари асосида ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Компанияда тасдиқланган ўқув иш режасига асосан комания ҳудудий филиаллари, шўъба корхоналари, СК “Ўзбекинвест Ҳаёт” ҳамда Бош Компания котибияти иш юритиш бўйича маъсул ходимларини билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Иш юритиш маданияти, ижро назорати ва идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш тартиби ва электрон хужжат айланиш” дастурлари асосида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги ҳузуридаги  “Ўзархив” Агентлигидан малакали марузачи ўқитувчилар таклиф этилди.

Семинарда назорат карточкаларини юритиш тартиблари, ҳар ойда бериб бориладиган ижро назорати бўйича жадвалларни тўғри тўлдириш, идоравий архивга йиғмажилдларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва топшириш масалалари атрофлича ўрганилиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаро мурожаатлари” Қонунининг ҳар бир моддасига алоҳида тўхталиб ўтилиб, муҳокама қилиб чиқилди. Мурожаатларни тўғри рўйҳатга олиш ва жавоб хатларини ариза муаллифларига белгиланган муддатларда тайёрлаш ва жўнатиш  бўйича маърузалар ўтилди.

Электрон ҳужжат айланиши бўйича керакли маълумотлар берилди ҳамда “Е-хужжат” ва “Е-хат” дастурларида ишлаш тартиблари кўриб чиқилди.

Семинарда ўқувчиларнинг иш жараёнида юзага келаётган бир қатор саволларига малакали маърузачилар томонидан  тўлиқ жавоблар берилди.

 Семинар якунида тест синовларидан сўнг малака оширган ҳодимларга “Ўзархив” Агентлиги томонидан сертификат топширилди. 

Ушбу семинар иш юритиш ва архив иши учун маъсул ҳодимларни ўзига бириктирилган вазифаларни яхши ўзлаштиришда, хужжатларни назоратини тизимли олиб боришда билим ва малакаларини оширишда мувоффақиятли самара берилганли яққол намоён бўлди.