You are here

«Ўзбекинвест» - суғурта бозорида 20 йил

Шу йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Миллий Матбуот марказида «Ўзбекинвест» экспорт – импорт миллий суғурта компаниясининг ««Ўзбекинвест» - суғурта бозорида 20 йил» номли матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг ўтказищдан мақсад:

- Компаниянинг суғурта бозорида 20 йиллик фаолияти якунлари  ва ривожланиш истиқбол режалари билан таништириш.

-«Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг ишончли суғурта компанияси сифатида имиджи ва эътиборини  жамоага   яқиндан таништириш.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, «Мингинчи мижоз» маркетинг акцияси ва «Суғурта тўғрисида биз нима биламиз?» танлов ғолибдари, «Ўзбекинвест» ЭИМСКси раҳбарияти ва ходимлари, «Ўзбекинвест Хаёт» СК ва «Ўзбекинвест Ассистанс» СА қатнашдилар.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Бош директори ўринбосори Ж. Ризаев Компаниянинг суғурта бозоридаги 20 йиллик фаолияти натижасидаги қулга киритган ютуқлари ва келажакдаги ривожланиш режа ва истиқболларига бағишланган маъруза матни билан сўзга чиқди.

Хусусан, шу кунларда «Ўзбекинвест» компанияси ўзининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида. Бу муддат мамлакат иқтисодиёти ва республика суғурта бозорининг  ривожланиш жараёнида етарли нуфузга эгадир. Бизнинг 20 йиллик фаолиятимиз, шак-шубҳасиз, биз учун турғун ривожланиш босқичлари, молиявий имкониятларнинг мустаҳкамланиши ва кенг алоқалар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси республиканинг суғурта бозорида етакчи ва кенг тармоқли суғурта компаниясидир. Компания мамлакатимиз суғурта бозорининг қайта суғурта хизматларини ривожлантириш ташаббускори ҳисобланади, компания томонидан ҳалқаро бозорда узоқ муддатли алоқалар ўрнатилиб, республикамиз суғурта соҳасига оид кўплаб қонун-хужжатлар базасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб келмоқда.

«Ўзбекинвест» компанияси жаҳон тажрибаси асососида қўлланилиб келинаетган 100 дан ортиқ суғурта маҳсулотларига эга. Компания ҳудудий тармоғи 14 та ҳудудий филиал ва 100 дан ортиқ шаҳар ва туман бўлинмаларини ўз ичига олиб, улар республиканинг барча вилоятларида, шу жумладан етиб бориш қийин бўлган узоқ қишлоқ жойларида суғурта хизматларини кўрсатадилар.

Компания ўз фоалиятининг бутун даври мобайнида мамлакатимиз суғурта компаниялари орасида доимий етакчи ўринлар эгаллаб, катта ютуқларни қўлга киритиб, охирги 5 йил оралиғида ўз фаолиятининг деярли ҳамма кўрсаткичлари бўйича тартибли ўсиш суръатларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шундай қилиб, 2009 – 2013 йиллар мобайнида йиғилган суғурта мукофоти ҳажмининг ўсиши 135% ни, қабул қилинган суғурта мажбуриятларининг ўсиши эса 142% ни ташкил этди.

Мижозларнинг ишончини оқлаш, албатта суғурта тўловларини ўз вақтида амалга ошириш билан ифодаланади. 2009 йилдан то бугунги кунга қадар, компания томонидан тўланган суғурта тўловлари деярли 5 маротаба ошди.

Қабул қилинаётган мажбуриятлар бўйича молиявий барқарорликни таъминлаш  мақсадида Компаниянинг активлари тегишли суръатлар билан ошиб бормоқда. Шундай қилиб 2013 йил якунларига кўра компаниянинг активлари ҳажмининг 2012 йилга нисбатан  ўсиши 132% ни ташкил этди. Инвестицияларнинг охирги 5 йил мобайнида 315% га ўсиши компания молиявий барқарорликка эга эканини тасдиқлайди.

Компаниянинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилиги «Moody’s Investors Service Ltd» халқаро рейтинг агентлиги томонидан берилган «Барқарор» прогнози билан B1 суғурталовчининг молиявий барқарорлиги халқаро рейтинги ва  «SAIPRO» рейтинг компанияси томонидан берилган «Энг юқори молиявий ишончлилик» «UzA++» (миллий шкала бўйича энг юқори баҳо) миллий ишончлилик рейтинги билан тасдиқланган.

Компаниянинг асосий вазифаларидан бири – бу кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларига суғурта хизматларини кўрсатиш. «Ўзбекинвест» кичик бизнесни суғурталаш бўйича айтарли катта тажрибага эга бўлиб, кичик бизнес субъектларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар бир аниқ босқичида суғурта ҳимояси билан таъминлайди. Шундай қилиб, охирги 5 йил мобайнида йиғилган суғурта мукофотлари бўйича ўртача ўсиш 138%, имзоланган суғурта  шартномалари бўйича 145% ташкил қилди.

Яна таъкидлаб ўтаманки, компаниянинг энг муҳим бойлиги – бу компаниянинг ўз олдига қўйган мақсадларини ҳаётга тадбиқ этувчи қобилиятли ва малакали ходимларидир. Ўз Ўкув Маркази ёки турли ҳил тренинг ва стажировкалар асосида ходимларнинг малакасини ошириш учун кенг имкониятлар яратилган. Компания ходимлари республиканинг етакчи ўқув муассасаларида таълим олиш имкониятига эгадирлар. Шундай қилиб, охирги 10 йил вақт мобайнида 2200 дан ортиқ ходим турли ўқув курсларида малака ошириб, улардан 180 киши хорижий давлатларда малакасини оширди. Ходимлардан 18 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиш академиясида, 53 нафари Банк-молия академиясида, 17 нафари бошқа олий уқув юртларида таълим олишган.

Ўзининг маърузаси давомида, Жамшид Хамидуллаевич Ризаев, мамлакатимиз хукуматининг кўп сонли қўллаб-қувватлашисиз ва мижозларнинг ишонч ва кўмакларисиз бундай натижаларга эришиш иложи йуқлигини алоҳида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилга белгиланган иқтисодий дастурни амалга оширишнинг энг муҳим устувор йўналишлари режалари доирасида, «Ўзбекинвест» компанияси қуйидаги устувор стратегик йўналишлари бўйича ўз ишини давом эттиради:

- географик жиҳатдан республика минтақаларида ўз иштирокини кенгайтириш  ва 25 та янги суғурта бўлимларини очиб, республиканинг барча вилоятларида, шу жумладан етиб бориш қийин бўлган узоқ қишлоқ жойларида суғурта хизматларини кўрсатиш;

-республикамиз иқтисодиётини ривожланиши ҳамда аҳолини, юридик шахсларни, КБваХТ субъктларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги замонавий суғурта маҳсулотлар ва универсал суғурта дастурларни ишлаб чикиш;

-кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ҳамда жисмоний шахсларга тақдим этилаётган суғурта хизматлари ҳажмини кенгайтириш;

- компаниянинг экспорт шартномаларини суғуртасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган аниқ масалаларда компаниянинг ролини кучайтириш ва бошқалар.

Бўлиб ўтган матбуот анжумани доирасида, «Ўзбекинвест» компанияси томонидан аҳоли орасида 1 февралдан то 1 апрелга қадар ўтказилган «Мингинчи мижоз» маркетинг акцияси якунлари эълон қилинди. Қуйидаги ғолиблар аникланди:

Юзинчи мижоз Юлдашева Феруза Турдали Қизи, Наманган вилоятида истиқомат қилади

Бешюзинчи мижоз – Абдумаликов Нуриддинхўжа Абдурахимович, Тошкент  шаҳрида истиқомат қилади

Мингинчи мижоз – Олимов Илхом Аскарович, Қашкадарё вилоятида истиқомат қилади

Суғурта соҳаси ва аҳолининг суғурта маданиятини ошириш мақсадида «Ўзбекинвест» компанияси ва «БВВ» газетаси муҳарририяти ҳамкорлигида 2 ой мобайнида  ўтказилган «Суғурта тўғрисида биз нима биламиз?» танлови якунлари ҳам эълон қилинди. Қуйидаги ғолиблар аниқланди:

- 1 ўрин – Гулямова Малика Джахангировна

- 2 ўрин – Иноятова Сохиба Фазиловна

- 3 ўрин – Мирзаева Ситора Самадовна

Ҳамма чиқишлардан сўнг, ОАВ вакиллари ва Компания ўртасида савол ва жавоблар алмашинуви бўлиб ўтди.

Анжуман якунида, Ж. Ризаев, «Ўзбекинвест» Компаниясига билдирилган ишонч ва кўмаклари учун барча мижозлар ва ҳамкорларга самимий миннатдорчилик билдириб, шуни таъкидладики, аҳолининг суғурта маданиятини ва тадбиркорлик тузилмасини ошириш мақсадида, компания суғурта хизматларини ривожлантиришга йўналтирилган қатор тадбирларни амалга оширишни, шу жумладан ОАВ орасида PR-акциялар, семинарлар, брифинглар ва презентациялар ташкил этишни режалаштирмоқда.