You are here

Tunu-kun ishlovchi dispetcherlik xizmati

Суткасига 24 соат, йилига 365 кун ишлайди.

«Ўзбекинвест Ассистанс» Сервис Агентлиги тузилмасида фаолият кўрсатувчи диспетчерлик маркази қуйидаги суғурта турлари бўйича суғурталанган шахслардан мурожаатларни қабул қилади:

- Ихтиёрий тиббий суғурта;

- Автотранспорт воситаларини суғурталаш;

- Чет элга чиқувчи шахсларнинг тиббий харажатларини суғурта қилиш;

Марказ қуйидагиларни таъминлайди:

Мижозлардан мурожаатларни куну-тун қабул қилиш;

Уларнинг хабарларига ва тилакларига тезкор жавоб бериш;

Тегишли ёрдам беришни ташкил қилиш, хусусан:

Тез ёрдам чақириш;

ЙҲХ Давлат Инспецияси, Ички ишлар бўлими, ФВВ вакилларини чақириш;

Зарар етган автотранспорт воситасини транспортировка қилиш учун эвакуаторни чақириш;

Мижоз, хизматлар етказиб берувчи ва буюртмаси ўртасидаги ахборот алоқаси.

 

Диспетчерлик маркази қуйидаги буюртмаларни қабул қилади:

- мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш,

- корхоналарнинг ишчиларини вакцинациялашни ўтказиш,

- кенг кўламли тиббий хизматларни олиш учун етакчи тиббий муассасаларга бириктириб қўйиш.

2010 йил декабрь ойида «Ўзбекинвест Ассистанс» Сервис Агентлиги томонидан янги IP-телефония асосидаги автоматлаштирилган Call-центр тизими жорий этилди. Тизимнинг  ўзига хослиги шундаки, у мижозларга узлуксиз хизмат кўрсатишни таъмимнлаб, инсон омилини минималлаштиради ва ҳар бир мижоз бўйича автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратишга имконият беради.

 

Хусусан, Call-центр тизими қуйидагиларни таъминлайди:

Телефон қўнғироқларини тўлиқ назоратга олиш, келгуси таҳлиллар учун операторлар ишининг статистик ҳисоботини юритиш (қўнғироқлар сони, ишлов берилган қўнғироқлар, суҳбат давомийлиги, қўнғироққа жавоб бериш вақти);

Операторга локал тармоқ ёки Интернетга уланиш имконияти бўлган ҳар қандай жойда ишлаш имконияти;

Линия доим бўш бўлган ҳолда, бирорта ҳам қўнғироқни жавобсиз қолдирмаслик;

Телемаркетинг (мижозлар ўртасида суровнома) ўтказиш имконияти ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган устувор эътибор Агентликнинг ассистанс хизматларини ошириш ва жадаллаштириш, бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлар ва хизматлар етказиб берувчиларни жалб этиш, ахборот, юридик ва персонал хизматлар соҳасини кенгайтиришнинг келгуси стратегиясини белгилаб бермоқда. Суғуртанинг мажбурий турларининг йўлга қўцилиши муносабати билан Агентлик суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғурта ҳодисалари юзага чиққанда хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ҳам амалга оширини мўлжалламоқда.

Биз ҳамкорлик учун очиқмиз ва Сизнинг ҳар қандай таклифларингизни кўриб чиқишга тайёрмиз»

 

Диспетчерлик Хизматининг кўп каналли телефон рақами

147-07-07

09.06.2017